Убайд «Амвол»да келтирган. Ўша пайтларда улар бизнинг савдогарларимиздан ўндан бирни олар эдилар. Шунга кўра, аҳли ҳарб савдоси учун олинадиган божнинг оз-кўп бўлиши ёки умуман олинмаслиги давлат манфаати тақозосига қараб бўлади. Фақат уларнинг бизлардан олаётганидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ташқи тижоратнинг воқеиХалқаро тижоратнинг фойдаси жуда каттадир. Ундан катта миқдорда фойда олинади. Буюк давлатларнинг янги бозорлар очиш, эски бозорларини сақлаб қолиш йўлида кескин ва муросасиз талашиб-тортишаётганларига назар ташлаган одам унинг нечоғлик аҳамиятлилигини янада аниқроқ ҳис қилади. Улар бозорлари орқали товарларини сотадилар, ҳеч бир тўсқинликсиз хом-ашёларни импорт қилиб оладилар. Халқаро тижоратнинг ўзига хос хусусиятлари, ўзига хос афзалликлари, ўзига хос натижалари бор. Уни бор қилиб турувчи асосий омил турли давлатлар ўртасидаги турли товарларнинг харажатларидаги фарқдир. Харажатлар нисбати ҳар хил бўлган пайтда халқаро тижоратнинг мавжуд бўлиши давлатлар учун фойдалидир.
Савдо балансиСавдо баланси кўзда тутилган экспортлар билан импортлар қийматларини солиштиришдир. Бир паллага экспортлар қийматини қўйиб, иккинчи паллага импортлар қийматини қўйсак, савдо баланси (тарозиси) келиб чиқади. Агар экспортлар қиймати импортлар қийматидан оғир келса, демак, баланс бизнинг фойдамизга бўлади. Чунки давлатлар экспортларимиз билан импортларимиз қиймати ўртасидаги фарқ миқдорича биздан қарздор бўладилар. Натижада товар сотиб олиш учун чет элнинг бизнинг пулимизга бўлган талаби бизнинг уларнинг пулига бўлган талабимиздан ортиб кетади. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, савдо баланси ички иқтисод хусусида тўғри тасаввурни бермайди. Чунки ички кирим ташқи тижорат фойдалари билан чекланмайди. Унинг ўзига хос бошқа киримлари ҳам борки, улар ички даромад ҳисобланади. Лекин савдо баланси ташқи тижоратимиз тўғрисида тўғри тасаввурни беради. Давлатнинг бошқа мақсадлари бўлмагандагина савдо балансини ушлаб қолишга қаттиқ турилади. Агар давлатнинг мафкурага, даъватга, саноатни юксалтиришга, турмуш даражасини кўтаришга, халқаро майдондаги мавқеини ушлаб қолишга, савдо соҳасида алоқа қилаётган бошқа давлатнинг биз истаган позициясини эгаллашга алоқадор мақсадлари бўлса, савдо баланси шу мақсадлар йўлида қурбон қилинади. Зеро, тижоратдан гарчи фойда кўзда тутилса ҳам, лекин айни пайтда ундан шахс эмас, давлат назарда тутилади. Шундай бўлгач, эътибор фойдадан аввал давлатнинг шаъни ва мақсадига қаратилади.
137-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|